Илмий-техник ахборотлар бўлими

Бўлим фаолияти тўғрисида маълумот

“Илмий-техник ахборотлар” бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) институтда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар, жумладан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳаларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, институт патент лицензион фаолиятини ташкил этиш, илмий натижаларни тизимли таҳлил қилиш, янги таклифларни тайёрлаш Фанлар академиясининг бошқа институтлари, ОЎЮлари ҳамда корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларни ташкил этиш мақсадида ташкил қилинган.

Бўлимнинг асосий  вазифалари

  • Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳаларининг бажарилишини мувофиқлаштириш, институт патент лицензион фаолиятини ташкил этиш, илмий натижаларни тизимли таҳлил қилиш ва янги таклифларни тайёрлаш.
  • Юқори малакали ёш илмий кадрларни тайёрлаш, Фанлар академиясининг бошқа институтлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда ОЎЮлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларни ташкил этиш.
  • Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган  фундаментал, амалий ва ёш олимлар фундаментал ва амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловида институт етакчи илмий ходимлари ва ёш олимларининг фаол иштирок этишларини ташкиллаштириш ва танловда иштирок этишларида илмий-техник, ахборот, меъёрий-ҳуқуқий ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш.
  • Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳа бўйича юқори ташкилотлар (бюртмачи ва ижрочи ташкилотлар) билан шартномалар, техник топшириқ ва календар режаларни расмийлаштириш. 
  • Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар натижалари мониторингини ташкил қилиш фундаментал, амалий, ёш олимлар фундаментал ва амалий ҳамда инновацион лойиҳалари бўйича эришилган натижаларни (монография, дарслик, ўқув қўлланма илмий мақолалар, патентлар, товар белгилари, дастурий маҳсулотларга гувохномалар, жорий этилиш далолатномаси, олинган/кутилаётган самара) таҳлили ва самарасини аниқлаб бориш.
  • Давлат илмий-техника дастурлари ҳамда корхона ва ташкилотлар бюртмаси асосида институтда амалга оширилаётган илғор тажрибаларни, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини, ўтказиладиган анжуман, семинар ва кўргазмаларни оммавий ахборот воситалари ва илмий журналлар орқали ташвиқот қилиш ва оммалаштириш.
  • Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ҳақидаги ахборотларни (буклет, таклифномалар) тарқатиш ва ушбу тадбирларда институт илмий ходимлари, докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг иштирокини таъминлаш.
  • Институтда бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини тарғибот қилиш мақсадида кўргазмали стендлар, планшетлар, буклетлар, проспектлар ва макетлар тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш.
  • Институтнинг интеллектуал мулк соҳасидаги патент–лицензион сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
  • Институтнинг интеллектуал мулк маҳсулотларини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятининг ахборот – таҳлилий таъминоти.
  • Институтнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларини, муаллифларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
  • Институтда чоп этилаётган илмий журналнинг самарали иш фаолиятини жадаллаштириш, белгиланган муддатларда чоп этилишини назорат қилиш ва унинг обунасини ташкил этиш.
  • Институт сайтидаги маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш, институт жамоасини янги илмий-техник ахборотлар билан таъминлашда кўмаклашиш.