Беларусь Миллий Фанлар академияси институтларига илмий стажировка

7 июл 2019

Институтнинг икки нафар ёш олимлари М.М.Адилов ва Т.К.Турдалиевлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Беларусь-Ўзбекистон” қўшма мажлиси келишувларига биноан Белоруссия Республикаси институтларига илмий стажировкага юбориш юзасидан эълон қилинган мақсадли танловнинг “Физика-математика фанлари” йўналишида муваффақиятли иштирок этиб, Беларусь Республикасига илмий стажировкага юбориладиган ёш олимлар рўйхатига киритилди (ЎзР ИРВнинг 2019 йил 2 июлдаги 01-15/3588 чиқиш хати).