"Фан ва техника тараққиётида интеллектуал ёшларнинг ўрни" мавзусидаги илмий-техникавий анжуман

23 апр 2019

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини кўллаб-кувватлаш, иқтидорли ёш олимларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, талабаларни илмий ишларга қизиқишини орттириш, фан ва таълимни ўзаро уйғунлигини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 25-26 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамкорликда “Фан ва техника тараққиётида интеллектуал ёшларнинг ўрни” мавзуида илмий-техникавий анжумани ўтказилади.

Анжуманнинг очилиш маросими 25 апрел куни соат 9.30да ЎзР ФА У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида бўлиб ўтади.

Анжуман дастурини PDF форматида юклаб олиш учун - шу жойни босинг