Президент мактаби ўқувчилари билан учрашув

12 ноя 2019

Таълим-тарбия воситаларидан бири сифатида ёшлар ва илм-фан аҳли ўртасида давра суҳбатлари, семинарлар, учрашувларнинг ўтказилиши ўз амалий натижаларини бермоқда.

Жорий йилнинг 12-ноябр куни институтда ЎзР ФА Президенти Юлдашев Бехзод Содиқович ва Президент мактаби ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда академик Б.Юлдашев ўқувчиларга борлиқнинг тузилиши ва коинотнинг пайдо бўлиши ҳақида инглиз тилида маъруза ўқиди. Ушбу маъруза Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси етакчи олимлари томонидан режалаштирилган туркумларнинг биринчиси эди.

Маърузадан сўнг мактаб ўқувчилари учун институт илмий лабораторияларига экскурсия уюштирилди. Институт етакчи олимлари проф. Х.Б.Ашуров, проф. Э.А.Захидов ва проф. С.С.Қурбоновлар ўқувчиларга лабораториядаги замонавий жихозлар, уларнинг ишлаш принциплари ва имкониятлари тўғрисида батафсил тушунтириб бердилар. Шундан сўнг ўқувчиларга ўқишларида омад тилаб, бирор илмий ғоялари бўлса доим ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.