Темурбек Усмонов “Researcher of the Year” (“Йил олими”)

24 ноя 2018

2018 йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар иштирок этди.

“SCOPUS AWARD-2018” доирасида йил давомида илмий-тадқиқот фаолият билан шуғулланган ўзбекистонлик олимлар ўртасида У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири академик Темурбек Усмонов “Researcher of the Year” (“Йил олими”) номинацияси ғолиби бўлди.

ФОТО: