Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман адлия ходимлари билан учрашув

28 сен 2018

2018 йилнинг 28 сентябрь куни Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими ташаббуси билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Бердиев, бўлим ходимлари Ш.Амонов, Х.Нусратуллаев, институт раҳбар ҳодимлари, лаборатория мудирлари ҳамда илмий ходимлар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар институт ҳодимларига Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига тегишли жавоблар бериб ўтдилар. Йиғилиш сўнгида ушбу қонун ижросини жойларда тарғиб этишда фаол иштирок этишга чорладилар. <?p>