Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман адлия ходимлари билан учрашув

6 июл 2018

2018 йилнинг 6 июль куни Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Беридев, бўлим етакчи мутахассиси Ш.Амоновлар институт ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3741-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Наъмунавий низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5441-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва мақсад вазифалари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтишди. Йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди. Йиғилиш якунида бундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.