Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

17 март 2018
navruz

«Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» деган ғоя остида Ион-плазма ва лазер технологиялар институтида 2018 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Шухрат” медали соҳиби, Халқаро Антик Дунё илмий академиясиинг академиги, халқ талими аълочиси Қобилбек Тўхтабекович Каримбеков билан учрашув бўлиб ўтди.

Қобилбек Тўхтабекович йиғилганларга Наврўз байрамининг тарихи, мазмуни ва фалсафаси, ушбу байрамни ўтказиш билан боғлиқ урф-одатлар, қадрият ва анъаналар тўғрисида кенг атрофлича сўзлаб берди. “Наврўз” байрамининг чуқур тарихи, уни нишонлаш тўғрисидаги батафсил маълумотларни олиш мумкин бўлган манбалар сифатида “Авесто”, “Бобурнома” ва Умар Хайёмнинг “Наврўзнома” асарларини санаб ўтди. Ундан ташқари мустақиллигимиздан сўнг Наврўз байрамини кенг тарзда нишонлаш, урф-одатлар, қадрият ва анъаналаримизни тиклаш бўйича амалга оширилган ишлар, бугунги кундаги эътибор ҳамда республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида қизиқарли сухбат ўтказилди.