Йилнинг энг фаол ёш олими - 2018

27 апрель 2018

Ион-плазма ва лазер технологиялар институтида 2018 йилнинг 26 апрел куни “Йилнинг энг фаол ёш олими” танловининг 1-босқичи ўтказилди. Танловда 35 ёшгача бўлган институт ёш олимлари иштирок этишди.

Иштирокчилар Комиссия аъзолари ҳамда йиғилганларга ўзлари олиб бораётган илмий тадқиқот мавзулари бўйича тақдимотларини ҳавола этишди.

Комиссия хулосасига кўра танловнинг тасдиқланган низом ва мезонларига асосан В.О.Қувондиқов 1-ўрин, Ш.П.Ғофуров 2-ўрин ғолиби деб топилди.

Ғолиб В.О.Қувондиқов пул мукофоти ҳамда институт директорининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланиб, кейинги босқичда иштирок этиш учун тавсия этилди. Ш.П.Ғофуров пул мукофоти ва институт директорининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.